Бош прокуратура Muna Mug компанияси Тошкентдаги собиқ МХХ мажмуаси ҳудудидан 53 туп соғлом дарахтни ноқонуний равишда кўчириб ўтказганини маълум қилди. Дарахтларни кўчиришга рухсат берган компания вакиллари ва мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Экология вазирлиги собиқ МХХ биноси ҳудудидаги эман дарахтларини Улуғбек қишлоғига кўчиришга рухсат бермаган (бундай тартиб йўқ). Жараёнга масъул компания раҳбари кўчирилган дарахтларни суратга олмоқчи бўлган фотографга тўсқинлик қилди. У ўзини агрессив тутиб, фотографга энергетик ичимлик сепди.
Дониёр Камиловнинг Metropol Group компанияси Сайилгоҳ кўчасидаги 22 қаватли меҳмонхона мажмуаси қурилишига 100 миллион доллар сармоя киритмоқчи. У ерда аввал собиқ МХХ биноси жойлашганди.
Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан Тошкентда ўз меҳмонхонасини қуриш бўйича битим имзолади. 22 қаватли мажмуа «Бродвей»да, ДХХнинг собиқ биноси ўрнида барпо этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг